kathaq@mail.ru

Каттақўрғонда 25 дона комбайн ғалла ўрими мавсумида қатнашади


Кейинги йилларда Каттақўр­ғон туманида қишлоқ хўжалиги соҳаси тубдан модернизация қилинди. Ўтган йил кузида 2022 йил ҳосили учун 222 та фермер хўжаликлари томонидан 8926 гектар ер майдонига ғалла экилиб, умумий ҳисобда 32240 тоннадан ортиқ давлат хариди учун сара дон маҳсулотлари сотилиши режалаштирилган эди. Жорий йилда ғаллакор деҳқонларимизнинг самарали меҳнатлари эвазига ғалладан мўл ҳосил олиниши кутилмоқда. Ҳадемай кузда экилган дон уруғлари пишиб етилади ва ўрим-йиғим мавсуми бошланади.



Туманимизнинг сувли майдонларда етиштирилаётган бошоқли дон ҳосилини ўриб-йиғиб олиш учун бу йил 25 дона юқори унумли комбайнларнинг қатнашиши режалаштирилган.Жорий мавсум тумандаги суғориладиган майдонлар ҳосили ўрим-йиғимида қатнашиши режалаштирган 25 дона юқори унумли комбайнларнинг - 13 донасини "Кейс", 10 тасини "Клаас Доминтор-130" ва 2 донасини "Вектор-410" русумли комбайнлар ташкил этади.
Ғалла ўрим-йиғимининг юқори суръатларда ўтиши соҳа мутахассисларининг бугунги саъй-ҳаракатига ҳам боғлиқ. Буни тўлиқ англаган ғаллачилик фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари мутасаддилари мўл ҳосил етиштириш мақсадида астойдил меҳнат қилмоқда. Бошоқли дон ўрим-йиғими ишларида қатнашадиган ком­байн­ларни мавсумга ҳозирлаш ишлари туманимизда тизимли асосда, изчиллик билан олиб борилди.
 "Ўзагроинспекция"нинг туман бўлими томонидан ушбу комбайнларни мавсумга тайёргарлиги  билан боғлиқ барча ишлар мониторинг қилиб борилди ва бунинг натижасида ҳозирда 25 та комбайнларнинг таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди ва шай ҳолатга келтирилди.
Тўлиқ таъмирдан чиқарилган ком­байн­­ларда барча узел ва агрегатлар ишга солинган ҳолда 10-15 километр масофада синаб кўрилмоқда. Тадбир якунида техник талабларга жавоб берадиган комбайнлар туманда ташкил этилган махсус ишчи гуруҳи томонидан ўрим-йиғим мавсумига тайёрлигини кафолатлайдиган сертификат берилиб, шу асосида ўрим-йиғим маррасига олиб келиб қўйилмоқда.
Бундан ташқари, комбайнларнинг мавсум давомида узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида уларга "УзКЕЙССЕРВИС" ва "УзКЛААССЕРВИС" қўшма корхоналарининг малакали мутахассислари бириктирилди. Ҳар бир комбайнга ўриб олинган донни ташиш учун мавсум давомида 4 тадан юк автомашиналари беркитилган бўлиб, уларнинг доимий ишлаши туман ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан назорат қилиб борилади. Шунингдек, тумандаги 2 та товар-дон қабул қилиш ва 1 та уруғлик ғалла қабул қилиш масканлари тайёр ҳолатга келтирилди.
Комбайн ҳайдовчиларини рағбатлантириш мақсадида уларга олдиндан бўнак пуллари ажратилиб, кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланмоқда. Бундан ташқари, уларга мавсум давомида ўрилган ғалла майдони ва маҳсулот миқдори учун қўшимча мукофот пуллари берилади. Шунингдек, уларни иссиқ овқат билан таъминлаш ва дам олишлари учун шарт-шароитлар яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Бир сўз билан айтганда, туманимиз деҳқонларининг машаққатли меҳнати ва пешона тери эвазига яратилган улкан ғалла хирмони тез кунларда ва сифатли ўриб-йиғиб олинади.

Олимжон ЭГАМБЕРДИЕВ,

"Ўзагроинспекция"нинг Каттақўрғон туман бўлими катта инспектори.

Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?