kathaq@mail.ru

Номлар тилга кирганда


Баъзида жойларга қўйилган номларни ўтмишнинг элчилари, ёки даракчилари деб атаймиз. Дарҳақиқат, жойларга қўйилган ном жуда қадимий бўлиб, ўзининг пайдо бўлиш тарихи, маъно ва мазмунига эга. Баъзан ўтмишда бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисаларни акс эттиради. Шунинг учун ҳам улар жуда қизиқарли бўлиб, ҳарқандай одамни ўзига тортади ёки қизиқтириб қўяди.



Мактабимизда ўлкашунослик тўгараги бўлиб у болаларнинг бевосита қизиқиши натижасида вужудга келди. Нафақат ўқувчилар, балки атрофдаги кишилар ҳам қизиқиб: "Бу жой нимага шундай деб аталади?", "Бу ном қаердан келиб чиққан?" "Бу номнинг маъноси нима?" каби саволлар билан мурожаат қиладиганлар ҳам кўпайиб қолди. Натижада бир гуруҳ ўқувчилар бирлашиб атрофдаги баъзи номларнинг ҳам рўйхатини тузиб ўргана бошлашди. Бу эса уларга кекса кишиларнинг суҳбати, илмий адабиётлар, матбуот материаллари асосий манба бўлиб хизмат қилди. Чунки номлар бекордан -бекорга ёки бесабаб қўйилмайди. Ҳар қайси номнинг замирида қандайдир маъно ёки воқеа ётади. Туманимиз ҳудудида номлар жуда кўп. Тоғлар, дарёлар, сойлиқлар, булоқлар, қишлоқларнинг ҳар қайсиси ўз номига эга. Албатта, кўп номлар ўзбек тилида тушунса бўладиган номлар. Баъзилари эса қадимий сўғд тилида ёки араб, мўғул, хитой, форс, рус тилларида айтиладиганлари ҳам бор. Улар худди ўзбек сўзидек бўлиб, бизнинг тилимизга сингиб кетган бўлиб аслини олганда уларнинг маъно ва мазмуни бутунлай бошқачадир. Улар биз ўйлагандан кўра мураккаброқдир. Шунинг учун ҳам улар кишиларда кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда. Биз ўқувчилар билан ўзимизга таниш номларни ўрганишдан бошладик. Жумладан, нега Каттақўрғон, Гирдиқўрғон, Зарафшон, Пайшанба деб аталишини аниқламоқчи бўлдик. Қўрғон сўзи қадимда атрофи ўраб олинган жойнинг мустаҳкам қалъа ёки қўрғон деб аташган. Катта сўзи қўшимча бўлиб, жойнинг катталигини билдиради. Гирди деган сўз атрофи деган маънони билдиради. Туманимиз номи шаҳар номидан олинган бўлиб, Каттақўрғон шаҳрига 1683-84 йилларда уч ака-ука Фарҳод Оталик, Олло Назарбой ва Сўфи Оллоёрлар асос солишган экан. Улар Ингичка  йўлидаги қадимги Робинжон шаҳри Хоразм шоҳи томонидан вайрон қилингандан кейин ҳозирги шаҳарнинг ўрнини танлашиб қўрғон қилишган экан. Пайшанба сўзи форсча бўлиб, "Панж" бешинчи ва "Шанба"- арабча кун яъни ҳафтанинг бешинчи куни деган маънони билдирар экан. Пайшанба сўзи форсча ҳам арабча сўздан ташкил топган бўлиб, қадимда ҳар ҳафта ҳафтанинг Пайшанба куни катта бозор бўлар экан. Қиш­лоқ номи шундан қолган. 1988 йили самарқандлик архео­логлар Кабсота тепалигида ўтказган  қазишмалар натижасида бу қишлоқ IV-V аср­ларда топилган ашёларнинг исботлашича, турли мамлакатлардан савдогарлар келиб савдо қилишлари аниқланди. Зарафшон дарёсининг номи ҳам форсча бўлиб, "Зар" -олтин ва "афшон"-сочувчи яъни зар келтирувчи деган маънони билдирар экан. Чунки бу дарё Тожикистон ҳудудидаги Матчоҳ (форсча кўк сув) музлигидан бошланиб текисликдаги экинларга оби-ҳаёт олиб келгани учун деҳ­қонлар унинг сувини олтинга тенглаштирганлар. Зарафшон дарёсининг икки ирмоғи Оқдарё ва Қорадарё бўлиб улар қишлоғимизнинг бири шимол томонидан, иккинчиси жануб томонидан оқиб ўтади. Қорадарё жуда лойқа бўлиб оққани учун уни Қорадарё деб аташган. Оқдарё тинч ва тиниқроқ бўлиб оққани учун уни Оқдарё деб аташган. Туманимиз ҳудудидан Оқдарёнинг 40 км.лик қисми, Қорадарёнинг 50 км.лик қисми оқиб ўтади. Зарафшон дарёси Самарқанд шаҳри яқинида ажралиб Хатирчи қишлоғи яқинида яна қўшилиб кетади. Улар ўртасидаги қарийб 120 км.лик майдон Миёнкол ороли деб аталади. Бу  сўз ҳам форсча бўлиб, "Миён"-ўрта ва кол"-канал деган маънони билдиради. Ҳақиқатдан ҳам бу оролдаги хушманзара жойлар, экинзорлар сон-саноқсиз каналлар ёрдамида дарёлардан сув олиб, ерларни суғоради.
Туманимиздаги энг катта қишлоқлардан бири Кадан қишлоғи бўлиб, қадимда бу қишлоқ Фароҳин деб аталган экан, араблар босқини даврида бу ер отларга ем-хашак, сомон етиштирадиган жой бўлиб, уни араблар Кодон яъни сомон тайёрлайдиган жой деб атаган ва кейинчалик қишлоқ номи ҳам Кадон деб аталиб кетган экан. Булардан ташқари, туманимиз ҳудудида сўғд тилидаги Иска ёки Искадор сўзи бўлиб, тепалик, баланд жой, Новқа сўзи ҳам сўғдча бўлиб Навкат яъни янги қишлоқ маъносини, билдирар экан. Туман Боёвут, Булунғур каби номлар муғулча сўзлардир.
Ҳали ўрганилмаган жуда кўплаб арабча-форсча номлар мавжуд бўлиб, ўқувчилар уларнинг рўйхатини тузиб олиб ўрганиш ва улар ҳақида  маълумот тўплашни давом эттирмоқдалар. Бу эса ўқувчиларнинг ўз ўлкаси тарихини ўрганишлари ва келажакда ўз билимларини бойитиб ҳаётга тадбиқ этишларида катта ёрдам беради. 

Эркин ҚЎНҒИРОВ,
Каттақўрқон тумани 
3-умумий ўрта таълим мактаби география фани ўқитувчиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?