
Талаба ёшларни ўз устида мунтазам ишлаш ва илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланишга ундаш, уларнинг истеъдодларини намоён этиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш, билимли ва иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси берилмоқда. Стипендиятлар орасида Каттақўрғон тумани Мойбулоқ маҳалласида яшовчи, Тошкент давлат техника университети магистранти Қобилжон Муҳиддинов ҳам бор.
Яқинда Қобилжон Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов билан учрашиб, ўзининг қилаётган илмий ишлари ва келгуси режалари ҳақида ўртоқлашди. Туман ҳокими унинг келгуси ишларига омад тилаб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини айтди.
Ўз мухбиримиз.



