kathaq@mail.ru

ТИББИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ 7 ТА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЕЛГИЛАБ БЕРИЛДИ


Шифокорнинг нафақат устидаги халати, энг аввало, кўнгли ҳам, қўли ҳам пок бўлиши лозим.
Ш.МИРЗИЁЕВ.


Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқоти соғлиқни сақлаш тизимидаги жуда кўп муаммоларни очиб берди ва соҳа истиқболини янада ойдинлаштирди. Келгусида тиббиётни ривожлантиришнинг 7 та асосий йўналишлари белгилаб берилди ва мурожаатларни чуқур ўрганиш асосида 7 та муҳим йўналиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Тиббиётни ривожлантиришнинг 7 та асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: биринчи йўналиш - бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш. Иккинчи йўналиш - тез тиббий ёрдам тизими. Учинчи йўналиш - тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган алоҳида дастур амалга оширилади. Тўртинчи йўналишдаги чора-тадбирлар бевосита тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ. Бешинчи йўналиш - соғлиқни сақлаш муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш. Олтинчи йўналиш - соғлом турмуш тарзи орқали, касалликнинг олдини олишга эътиборни кучайтириш. Еттинчи йўналиш - соғлиқни сақлаш тизими асосан касалликларни даволашга эмас, энг аввало, уларнинг олдини олишга қаратилган бўлиши зарур.
Уларнинг барчаси тиббий хизмат сифатини яхшилаб, халқимиз соғлиғини кафолатли сақлашга қаратилган эзгу мақсадлардир. Очиқ мулоқотда Президентимиз бирламчи тиббий хизматни янада аҳолига яқинлаштиришни мақсад қилиб қўйди.  2022 йилда 136 та ва 2023 йилда яна 140 та янги поликлиника фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, 2023 йилдан бошлаб жойлардаги поликлиника филиаллари негизида 1 минг 100 та оилавий шифокор пунктлари ташкил этилади. Умуман олганда, юқоридаги чора-тадбирларнинг барчаси юртимизда  тиббий хизмат кўрсатиш сифатининг янада ошишига хизмат қилади.
 Беморларни фақат дори билан эмас, балки меҳр билан, ақл билан даволаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Минг афсуски, соғлиқни сақлаш муассасаларида айрим шифокорларнинг аҳоли билан қўпол муомалада бўлиши, одамларни менсимаслик, ўз вазифасини суиистеъмол қилиши каби салбий ҳолатлар ҳамон учраб турибди. Бундай вазиятни ўзгартириш учун, аввало, тиббиёт ходимларининг маънавий дунёсини, беморлар билан мулоқот маданиятини юксалтириш зарур, - дея таъкидлади Президентимиз тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқотда.
Очиқ мулоқотда   билдирилган аччиқ, аммо ҳаққоний ва холис фикрлар Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари учун  ҳам ҳар томонлама фойдали бўлди. Туманда яшовчи 274 мингдан ортиқ аҳолига 330 ўринли марказий шифохона, бир иш кунига 450 бемор қабул қилиш қувватига эга бўлган кўп тармоқли марказий поликлиника, бир иш кунига 300 бемор қабул қилиш қувватига эга 3 та Оилавий поликлиника, 450 бемор қабул қилиш қувватига эга бўлган 9 та Оилавий шифокорлик пунктлари, стационар ва амбулатория шароитларида тиббий хизмат кўрсатмоқда.
 Туманда маҳаллабай ишлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида мавжуд маҳаллаларда тиббий хизматни ташкиллаштириш борасида 69 та тиббий бригадалар ташкил этилди. Ушбу бригадаларга 69 нафар врач ва 285 нафар патронаж ҳамширалар беркитилди. Маҳаллаларда ташкил этилган "Тиббиёт бригада"лар сони 69 та бўлиб,уларга 55 нафар шифокор, 328 нафар ўрта тиббиёт ходимлари жалб қилинган.
"Буюк ибн Синонинг ворислари бўлган сиз, азизлар билан бирга олдимизда турган улуғвор вазифаларни адо этиб, халқимизни рози қилишимизга, албатта ишонаман",- деди давлатимиз раҳбари якуний сўзида.
Биз ҳам туманимиз шифокорларининг аҳолига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиб, хал­қимизни рози қилишига ишонамиз ва машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлаймиз.


Эшпўлат САФАРОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?