
2022 йил 26 март куни бўлиб ўтган Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг эллик тўртинчи сессиясида "Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгаши қошида "Ёшлар парламенти вакиллари мактаби"ни ташкил этиш тўғрисида "ги масала кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6260-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 12 октябрдаги "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни Сенат ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда янги авлод заҳира кадрларини шакллантириб бориш тўғриси"даги КҚ-272-сонли Қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуннинг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгашининг VI чақириқ 54-сессияси қарор қабул қилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 12 октябрдаги "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни Сенат ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда янги авлод заҳира кадрларини шакллантириб бориш тўғриси"даги КҚ-272-сонли Қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
Сессия қарори билан тумандаги ёшларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги ўрни ва таъсирини амалда таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, жамиятда ёшларни сиёсий фаол қатламга айлантириш ҳамда уларнинг сиёсий-ҳукуқий билим ва кўникмаларини бойитиш, қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни жалб қилиш ва уларнинг Халк депутатлари туман Кенгаши, қолаверса, парламент ҳаётига дахлдорлигини ошириш мақсадида Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгаши қошида Ёшлар парламенти вакиллари мактаби ташкил қилинади.
Сессияда Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашида ташкил этиладиган Ёшлар парламенти вакиллари мактаби тўғрисидаги Низом 1-иловага, Ёшлар парламенти вакиллари мактаби аъзоларининг намунавий ўқув режаси 2-иловага, туман Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тавсия этилган ёш, фидойи ва шижоатли ёшларни Халқ депутатлари тумани Кенгаши депутатларига бириктириш рўйхати 3-иловага асосан тасдиқланди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири, Кенгашнинг доимий комиссия раислари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарларига "Ёшлар парламенти вакиллари мактаби"ни ташкил этиш жараёнларини мувофиқлаштириб бориш, тасдиқланган янги авлод заҳира кадрлари раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида тавсия этилишини таъминлаш, "Ёшлар парламенти вакиллари мактаби" аъзоларининг фаолиятларини олиб бориш учун туман "Ёшлар"маркази биносидан ўқув хонаси ажратиш вазифалари юклатилди.
"Каттақўрғон: кеча ва бугун" газетаси (Ў.Усмонов), туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Ж.Сафаров)га Ёшлар парламенти вакиллари мактаблари фаолиятига алоқадор маълумотларни туман газетаси ва туман ҳокимлигининг расмий вебсайтида мунтазам ёритилишини таъминлаш тавсия этилди.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси (А.Баймурадова), Халқ депутатлари тумани Кенгаши котибияти (М.Тешаев) зиммасига юклатилди.
Ўз мухбиримиз.



