
2 нафар шахс Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи 2 фуқарони АҚШга юбориш учун 60 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 20 минг доллар олган вақтларида ушланди.
Аниқланишича, уларни «Ўзбекистон-Туркия-Боливия-Колумбия-Мексика-АҚШ» йўналиши орқали АҚШга ноқонуний йўллар билан юбориш режалаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб , тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



