
Чангнинг зарари унинг ўлчамларига ҳамда нафас олиш ҳудудидаги концентрациясига боғлиқ. Инсон учун энг зарарли чанглар қаторида кварц ёки асбест чангларини санаб ўтиш мумкин. Ундан кейин эса кўмир чанги туради.
– Чанглар ўпканинг пневмокониоз, чанг бронхити каби касалликларини қўзғатиши мумкин. Чанг болаларга ҳам жиддий зарар етказади. Уларнинг нозик ўпкалари ташқи омилларга жуда таъсирчан бўлади. Чанг бўронлари, айниқса аллергик касалликлари, хусусан бронхиал астмаси бор беморлар учун хавфли. Бундай беморлар шундоқ ҳам нафас қисилишидан азият чекадилар, бу каби бўронлар эса уларни янада мушкул вазиятга туширади.
– Юқори нафас йўлларининг мавсумий касалликларидан азият чекаётганлар чанг таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишлари лозим.
– Чекувчилар ҳам бундай пайтда жиддий синовдан ўтадилар. Ўпканинг катта қисмини тамаки заҳари билан ишдан чиқариб бўлганлар учун нафас олиш ҳажмини етарлича таъминлолмай қолиши мумкин.
«Соғлом ҳаёт»



