kathaq@mail.ru

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий Кенгаши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-717-сонли Қонунига асосан "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий Кенгаши тўғрисида"ги Қонунига киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда Кенгаш раиси суд ҳокимияти мустақиллигини, судьялар дахлсизлигини таъминлашга ва одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ҳақида, шунингдек, суд тизимида коррупцияга қарши курашишнинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якунлари бўйича ахборот тақдим этади.

Бундан ташқари, ушбу қонунга асосан киритилган ўзгартиришга кўра, Кенгаш раисининг ўринбосари ҳам эндиликда ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади. Олдинги таҳрирга асосан Кенгаш раисининг ўринбосари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширар эди.
Ушбу Қонунга мувофиқ Кенгаш раиси ўринбосарининг ваколатлари бир мунча оширилди. Жумладан, Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этиш, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилиш, Кенгаш раиси йўқлигида унинг вазифасини бажариш каби ваколатлар берилди.
Шунингдек, Кенгашнинг жамоатчилик асосида фаолият юритадиган 7 нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан тасдиқланиши белгиланди. Қонуннинг олдинги таҳририда, Кенгашнинг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи 7 нафар аъзоси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари орасидан ҳам тасдиқланиши белгиланган эди.


Руфат БЕГИМОВ,
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Январь 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?