Лейшманиоз – одамларда ва хайвонларда учрайдиган трансмиссив протозой касаллик бўлиб, қўзғатувчиси лейшманиялар хисобланади ва искабтопар чивинлар ташувчи бўлиб, чақиш йўли билан юқтиради. Лейшманиознинг икки хил клиник шакли тафовут қилинади. Тери лейшманиози ва висцерал лейшманиози. Тери лейшманиози инфекцияси терини қон сўрувчи москит флеботомус чивини чаққанда юқади. Тери лейшманиозини икки тури фарқланади: 1. Эрта яра хосил қиладиган (қишлоқ типидаги лейшманиоз) қисқа яширин даври билан характерланади. 2. Кеч яра хосил бўладиган (шаҳар типидаги лейшманиоз), яширин даври узоқроқ давом этади. Қўзғатувчи кирган жойдан конуссимон бўртма ҳосил бўлади ва тез ўсиб катталашади. Бўртма тўқималарнинг кўчиб туриши натижасида яра ҳосил бўлади. Висцерал лейшманиоз, ҳозирги кунда баъзи Висцерал туманларда Висцерал лейшманиоз билан касалланган беморлар аниқланмоқда, лейшманиоз, қўзғатўвчисининг ташувчиси бу искабтопар чивинлардир. Улар умуртқали хайвонлар (қўм сичқон, юмронқозиқ, қизил думли қўм сичқон) ёки одамларни чаққанда лейшманияларни юқтиради .
Аҳоли пунктларида искабтопарлар асосан поллар остида, ахлатхоналарда ва шунга ўхшаш жойларда, йилига икки марта июль ва август ойларида кўпаяди. Ўзбекистонда искабтопарларнинг 9 тури мавжуд. Висцерал лейшманиознинг яширин даври 3 ҳафтадан 1 йилгача ўртача 3-5 ой давом этади .
Касаллик аста-секин бошланиб, холсизлик, иштаҳанинг пасайиши ва талоқнинг озроқ катталашиши кузатилади, сўнгра тана харорати 39-40 даражага кўтарилади. Касалликнинг доимий белгилари жигар ва талоқнинг катталашидир. Кўздан кечирганда тери қопламаларининг анемия сабаб оқаргани кўринади.
Геморагик синдромда тошмалар тошади. Бемор ориқлаб, анемия ва лейкопения кучаяди. Лейшманиозлар бемор ахлати билан ташқарига чиқмайди.Уларни бемор қонидан, илик кўмиги пунктатидан, суртмалардан микроскопия йўли билан топиш мумкин .
Шундай холат кузатилганда туман санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг туман бўлимига ёки ўзингиз яшаб турган ҳудуддаги тиббий муассасага мурожаат қилинг. Зараркунандаларни йўқотиш учун санитария ободонлаштириш ишларини ўтказиш, ҳашоратлар чақишидан сақланиш учун хоналарга тур сеткалар тутиш, одам яшайдиган ва яшамайдиган хоналарга дорилар билан ишлов бериш лозим. Хонадонингиздаги итларни ветеринар кўригидан ўтказишни унутманг.
К.ҲАСАНОВА,
туман СЭО ва ЖС Паразитология бўлими мудири.
туман СЭО ва ЖС Паразитология бўлими мудири.



