Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш борасида ўтказилган йиғилишда соҳадаги муаммолар тўғрисида тўхталиб «Агар кимдир, маънавият масаласи – бу фақат Маънавият маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши, деб ўйласа, хато қилади. Буларнинг барчаси олдимизда турган энг асосий, энг муҳим вазифалардан биридир» – деб таъкидладилар. Шунинг учун ҳам корхона-ташкилот, таълим муассасалари раҳбарлари, МФЙ раислари, туман ижодкорлари барчангиз аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилишингиз шарт деб ўйлайман.Азиз каттақўрғонликлар! Барчангизга шуни маълум қиламанки, маънавий-маърифий соҳага бефарқ бўлмайлик. Жамоатчилик назоратини янада оширайлик.
Ўткир УСМОНОВ,
Республика маънавият ва маърифат маркази Каттақўрғон туман бўлинмаси раҳбари.
Республика маънавият ва маърифат маркази Каттақўрғон туман бўлинмаси раҳбари.



