kathaq@mail.ru

Янгича адабий муҳит яратилди

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, яқин ўтмишда Каттақўрғон адабий муҳити ўзининг салоҳияти билан Қўқон адабий муҳити билан бўйма-бўй турган.  Гарчи туман ижодий муҳитига берилган бу таъриф кейинги йилларда бир оз ўз кучини йўқотгандек бўлсада, лекин бугунги кунда ҳам туманимизда ижодий жараён тўлқинланиб, маҳаллий қаламкашлар ўзларининг ижод маҳсули билан маънавият ва маърифатнинг юксалишига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Давр билан ҳамнафас одимлаётган туман ижодкорлари Ахборот-кутубхона Маркази билан ҳамкорликда ёшларнинг китобга меҳр қўйишлари ва китоб мутоаласини тарғиб қилишда, уларни баркамол авлод бўлиб вояга етишида кўплаб тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширмоқдалар.
Бу борада туман ижодкорлар уюшмаси томонидан ҳар ойда ташкиллаштириб келинаётган ижодий учрашувларга тажрибали ижодкорлар жалб қилиниб, ёш, бошловчи қаламкашларга устоз-шогирд анъаналари асосида маҳорат дарслари, мушоиралар ўтказиб келинмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, тумандаги ёш ижодкорларнинг сермаҳсуллиги ортиб, яқин бир йилда бир неча илк шеърий тўпламлар юзага келди. Иқтидорли шоирлардан Мадина Рустамованинг "Эҳтиром изҳори", Алишер Қаноатовнинг "Фасллар зийнати", Диёр Қурбоннинг "Кўнгил мавжлари", Нафосат Холиқованинг "Умидли дунё" деб номланган шеърий тўп­ламлари шулар жумласидандир.
Таниқли ижодкор Муҳаммад Мурод Султоннинг 2020-йилда "Куз армонлари", "Ҳаёт завқи", "Боғчажон, боғча", "Шеър сеҳри" (рисола), "Юрт мадҳи" (Ҳасан Алматов билан ҳамкорликда) деб номланган бирваракайига бешта китобини китобхонлар эътиборига тортиқ этилиши алоҳида эътиборга лойиқ.
Шу ўринда шуни таъкидлаш керакки, Республика "Мусиқа" нашриёти билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилгани кўплаб ижодкорлар учун айни муддао бўлди.
Ўзбекистон телевиденияси ва радиоси, марказий ва маҳаллий матбуот нашрларида ҳам туманимиз қаламкашларининг ижод маҳсуллари омма эътиборига ҳавола этилмоқда. Ижтимоий тармоқларда "Ижод аҳли" телеграмм канали доимий фаолият олиб бормоқда.
Хулоса қилиб айтганда, туманда бугунга келиб янгича адабий муҳит яратилди. Эндиликда маҳаллий ижодкорлар ўз ижод маҳсуллари билан маънавият ва маърифат ривожига, Ўзбекистонда юзага келаётган учинчи ренессанс пойдеворини яратишга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.


Ҳасан АЛМАТОВ, шоир.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?