kathaq@mail.ru

ТЕСТ СИНОВЛАРИ ТЎРТТА ОЧИҚ МАЙДОНДА БЎЛАДИ

Жорий йил вилоятимиздаги тўққизта олий ўқув юртига ўқишни давом эттириш мақсадида 139 874 нафар абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди. Бу ўтган йилга нисбатан 26 фоизга кўп. Яъни, битта талаба ўрнига 10.86 киши тўғри келмоқда.
Президентимиз бошчилигида 6 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида олий ўқув юртларига қабулни ташкил этиш ва 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама этилганди. Унда Президентимиз тест синовларини абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш имконини берадиган жойда ўтказиш кераклигини таъкидланиб, Пандемия омилини ҳисобга олган ҳолда масъул вазирлик ва идораларга тест синовларини ўтказиш учун жойларни пухта тайёрлаш вазифаси юклатилганди.
Кириш имтиҳонлари тўртта очиқ майдонда бўлиб ўтади. Яъни, спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари мактабининг очиқ майдонида, “Локомотив” футбол стадиони, Сартепадаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадиони ҳамда Кимёгарлар қўрғонидаги “Нурафшон” футбол стадионларида ўтказилади.
Эпидемиологик талабларга мувофиқ синовлар икки сменада ўтказилади. Кунига 12240 киши, бир сменада 6120 нафар абитуриент ўз билимини синаб кўришади. Бу эса вилоятда 11 кун ичида имтиҳонларни ўтказиш имконини беради. Тест синовлари олдинги йиллардаги каби шаффофлик ва холислик таъминланган ҳолда ташкил қилинади. Абитуриентларни киритишда ва шахсини аниқлашда шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация, бармоқ изи сканери)дан фойдаланилади. Жараёнлар видеокузатув остида онлайн эфирга узатилган ҳолда ўтказилади. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари тест синовларини телеканаллар ва test2020.uz сайти орқали онлайн кузатиб боришлари ҳам мумкин.
Таъкидлаш жоизки, саналар эълон қилинганидан кейин абитуриентларга онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш учун фойдаланган телефон рақамига СМС шаклида тест ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида маълумот юборилади.
Ҳурматли абитуриентлар! Унутманг, рухсатномада кўсатилган сана ва вақтда тест синовлари бошланишидан камида 1, 1,5 соат олдин паспортингиз ҳамда рухсатномангиз билан бирга тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга келишингиз талаб этилади.


Давлат тест маркази
вилоят бўлими
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?