Туман ҳокимликларида ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларга бошқарувнинг замонавий талаблари, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Қонунлари,Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини ҳамда жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан ўқув дарслари ўтказилмоқда.Бугун Каттақўрғон туман ҳокимлиги ташкилий назорот гуруҳи раҳбари Жасур Жавинов ҳокимлик масъул ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиши, юкланган функционал вазифаларнинг масъулият билан бажариши, назоратдаги ҳужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб борилиши тўғрисида тўхталиб, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 19 июнь куни бўлиб ўтган X ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида” ва “Давлатимиз Раҳбарининг 2020 йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи якунлари бўйича белгиланган устувор вазифалар” ҳақида дарс ўтди. Сўнгра ушбу ташриф бўйича 20 дақиқалик видеолавҳа намойиш этилди.



