ЎЗИНГДАН ЧИҚҚАН БАЛОГА...

0 99

Фирибгарлик билан  ўзганинг  пулини ўзлаштиришга уринган  Зокир Зафаров (мақоладаги барча исм ва фамилиялар ўзгартирилган) 1971 йил Нарпай  туманида  туғилган. У 1999 йил  ҳам жиноий ҳаракати туфайли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг қатор  моддалари билан  айбли деб  топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. 2007 йил Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 78-моддасига асосан судланганлик  ҳолати тугалланган. Шундан бери вақтинча ишсиз юрган З.Зафаров   фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айбланиб, эҳтиёт чораси  сифатида 2020 йил 23 январь куни қамоққа  олинган.

    Хўш, бу фирибгарлик воқеаси қандай содир этилган эди? Айбланувчи З.Зафаров ишлаш мақсадида 2015  йил декабрь  ойида Россия   Федерациясига боради. 2018 йил декабрь ойидан бошлаб Екатеринбург шаҳрида қариндошлари (қайнилари) бўлган уч ака-ука - Жамол, Камол ва Собир Рахмоновлар билан қурилишда ишлай бошлаган. Жамол Рахмонов улар  ишлаган қурилишда катта уста вазифасини бажарган ва шу даврда унинг  155 000 рубль иш ҳақини бермаган. Бу орада Ж.Рахмонов иш  бошқарувчи Сергей исмли шахс билан тортишиб қолиб, уни  урган. Натижада Ж.Рахмонов Екатеринбург шаҳар полицияси томонидан 2019 йил март ойида қамоққа  олинади. З.Зафаров бу ҳақида Ж.Рахмоновнинг синглиси О.Рахмоновага қўнғироқ  қилиб, укаси  Жамолни қутқариш учун адвокат сақлаш, уни қамоқдан чиқариб олиш учун  пул кераклигини, прокуратура, суд ва тергов органларига 300 минг рубль бермаса акаси 5 йилга қамалиб кетишини айтади. Шундан сўнг О.Раҳмонова акасининг пластик картасига “Халқ банки” орқали 40 000 рубль  ўтказиб   беради. З.Зафаров бу пуллар озлигини айтиб, яна 50 000 рубль юборишини айтади. О.Рахмонова яна  50 000 рубль юборади. Бир кун ўтгач Зокир яна телефон қилиб, акаси қамоқда сил касалига чалингани, унга дори-дармон ва иссиқ кийим олиш  учун яна пул юборишини айтади. О.Рахмонова бу сафар 80 000 рубль юборади. Хуллас, З.Зафаров яна  бир неча   бор пул сўраб олади. Бу орада О.Рахмонованинг укалари Камол ва Собир “депорт” бўлиб, қайтиб  келишади. Шундан  сўнг поччаси З.Зафаровнинг пулларни олиб, ҳеч қандай ҳаракат қилмаганлиги, акаси сил билан оғримаганлиги ва бошқа барча  кирдикорлари фош бўлади. З.Зафаров фирибгарлик билан қариндошлари-қайниларининг пулларини қўлга киритиб, 270000 рубль пулларни ўз  эҳтиёжлари  учун   ишлатиб  юборганлиги маълум бўлади. Ака-сингиллар бор-будини бериб, жон ҳолатда жигарини қамоқдан чиқариб олишга уриниб, қийналиб турган пайтда, поччаси Зокир ўзлаштирган пулларига бемалол кайфу сафо қилиб юрган. Шунга айтсалар керак-да, “Ўзингдан  чиққан   балога, қайга борай  давога” деб.
        Судда айбланучи З.Зафаров иши кўриб чиқилди. У 2019 йил март-апрель ойларида Россия Федерацияси Екатеринбург шаҳрида қариндошлари-ака-сингил Н.Рахмонов   ва О.Рахмоновадан уларнинг укаси Ж.Рахмоновни қамоқдан  чиқариб беришни  ваъда   қилиб, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида 34.854.300 сўм қийматга тенг бўлган (270.000 рубль) пулларни   фирибгарлик  йўли билан қўлга  киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун  ишлатиб   юборганганлигиги ўз  исботини  топди. Судда жабрланувчига етказилган  моддий зарар тўлиқ қопланганлиги, айбланувчининг айбига иқрорлиги инобатга олиниб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми”а”банди  билан  жазо   тайинланди.


А.ФАЗИЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги 
ИЖҚК Департаментиниг Каттақўрғон туман  бўлими бошлиғи.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ