kathaq@mail.ru

Банк картаси рақамини қўлга киритган киши ундаги маблағларни ўзлаштириши мумкинми?

Банк картаси устидаги рақамлар, яъни реквизитлар – карта эгасини унификация ва идентификация қилишга ҳамда картанинг амал қилиш муддатини аниқлашга хизмат қилади. Реквизитлардан банк картасини масофавий хизмат кўрсатиш тизимига улаш учун фойдаланилади. Банк картасидаги рақамлар бошқа шахсга ошкор бўлиши хавф туғдирмайди. Аммо, бегона шахслар банк картаси эгасининг рухсатисиз уни масофавий хизмат кўрсатиш тизимига уланишга уриниши мумкин. Бунда тизимга карта реквизитлари киритилганда унинг эгасининг уяли телефонига СМС-хабарнома хизмати орқали махфий код ёки рақамли хабарнома келади. Агар мазкур хабар (код) бегона шахсга ошкор бўлса, уларда масофадан туриб картадаги маблағни ўзлаштириш имкони туғилади. Яъни, карта эгаси маблағини фирибгарларга ўзлаштириш учун шароит яратиб берган бўлади.

Мисол учун, фирибгар ўзини банк ходими ёки турли акциялар ташкилотчиси сифатида телефонда таништириб, картага маълум миқдорда маблағ ўтказиб беришни таклиф қилган ҳолда, банк картаси эгасининг мобиль телефонига келган “тасдиқловчи код”ни сўраши мумкин. Бундай ҳолатда, ушбу кодни уларга зинҳор ошкор қилмаслик керак ҳамда мазкур шахслар ҳақида ички ишлар органларига хабар бериш лозим.

Банк картаси эгасининг мобиль телефонига “СМС-хабарнома” хизмати орқали келган махфий кодни бошқа шахсларга ошкор қилмаслиги банк картасидаги маблағнинг бошқалар томонидан ўзлаштирилиш имконини йўққа чиқаради.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?