kathaq@mail.ru

ПИЛЛАКОРЛИК ОНА МЕРОС КАСБ

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар  натижасида, янги Ўзбекистоннинг тараққиётига ҳар бир фуқаро ўзининг фидоийлиги, ташаббуси билан ҳиссасини қўшишни фуқаролик бурчи деб ҳис қилган ҳолда шараф билан меҳнат қилмоқда.

Яқинда пиллакорларимизни "Кумуш тола" етиштиришдаги фаолиятлари билан яқиндан танишиш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида пилла етиштираётган бир нечта хонадонларга бордик. Ташрифимиз давомида Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Латофат Убайдуллаева ҳам уйида 2 қути ипак қурти боқаётганлигини гувоҳи бўлдик. Л.Убайдуллаевадан: “Шундай вазифада ишлаб, ипак қурти боқишга қандай улгураяпсиз?”, - деб сўраганимизда шундай жавобни олдик: -Ёшлигимиздан, эсимни таниганимдан биламан, онам ипак қурти боқардилар, мен ҳамиша у кишининг ёнларида бўлиб ёрдамлашганман. Онам  "илғор пиллакор" деган ном олганлар. Мен ҳам иш жараёнини давом эттириш билан бирга, ипак қурти боқишни яхши кўрганим боис, шу ишга қўл урдим, қизим эса  менга ёрдамлашмокда. Қолаверса, бу касб бизга онамиздан меърос бўлиб қолган. 
Бу “Аёл бир қўли билан бешикни, бир қўли билан дунёни тебратади” деган ҳикматнинг нақадар тўғри эканлигининг яна бир исботи. Хонадонларга ташрифимиз давомида шунга гувоҳ бўлдикки, бугунги кун аёллари хизмат вазифалари, оила, рўзғор ташвиши билан биргаликда жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этмоқдалар.


Зайнаб БЕРДИЕВА,
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?