kathaq@mail.ru

ОИЛА ҚЎРҒОНИМИЗ МУСТАҲКАМ БЎЛСИН

15 май – Халқаро оила куни

 Оила муқаддаслиги ҳақидаги тушунча бобомеърос миллий–диний қадрият ҳисобланади. Ҳар қандай жамият тараққиётида оилаларнинг мустаҳкамлиги муҳим ҳисобланиб келган. Оила қанча иноқ, аҳил ва мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик қудратли бўлади. Оила инсон ҳаётидаги муқаддас ва энг яқин даргоҳ ҳисобланади. Буюк донишмандларимизнинг ўгитларини онг-шурурига сингдирган миллатимиз, оилада фарзанд тарбиясига доимо эътиборли бўлган. Баркамол авлод эса аҳил ва соғлом оила мевасидир.

Ўзбек халқининг қон–қонига сингиб кетган ажойиб, пурмаъно мақолимиз бор: “Қуш уясида кўрганини қилади”- деган. Дарҳақиқат, дунёга келган мурғак гўдакнинг бутун борлиқ, табиат, Она–юрт ҳақидаги тассаввурлари, дунёқараши оилада шаклланади.

Фарзандини дунёга келтирган ота-онанинг ўз фарзанди олдидаги тўлиқ бажариши лозим бўлган муайян бурчлари бор. Болага чиройли исм танлаш, соғлом, одобли, тарбияли, билимли, ҳунарли қилиш, вояга етгач уйлантириш, турмушга бериш ва ҳакозо каби. Шунингдек, фарзандлари онгига ўз оиласига, яқинларига, миллатига, халқига, Она-Ватанига нисбатан меҳр-муҳаббат туйғусини сингдириб боришлари ҳозирги кун талабидир.

Айниқса, янги оила қураётган ёшларимизга оила муқаддаслигини ҳар доим, ҳар ерда тушунтиришимиз, оила қўрғонини мустаҳкамлиги учун ҳар иккаласи ҳам масъул эканлигини уқтириб боришимиз керак. Икки хил муҳитда тарбия топган йигит ва қизнинг бир оила бўлиб, бир-бирини тушуниб сингишиб кетиши учун маълум вақт керак бўлади. Ана шу вақтда уларга катталарнинг эътибори, ёрдами, маслаҳати жуда зарур. Аввало, уларга эр хотинга, хотин эрга либос вазифасини ўташи лозим эканлигини, бусиз тўкис ҳавас қиларли оила бўлиши мумкин эмаслигини тушунтириш керак. Чинакам роҳат ва ҳаловатни, қадр–қимматни оиласидан топган эрнинг қадди ва қадри ҳамма ерда баланд бўлади, чунки у ҳамиша оиласига содиқ бўлади, бу хислати ўз–ўзидан уни таниган-билганлар орасида обрўсини оширади. Эр-хотиннинг бир-бирига либос вазифасини ўташи лозимлигини маъноси шуки, эркак ўз  ҳамияти, меҳнату-шижоати, аёл эса оқилалиги, фозилали сифатлари билан бир–бирларини сийлайдилар, айбу нуқсонларини либос бўлиб ёпадилар. Аёли сабрли, муросали, уйим–жойим дейдиган эр омадлидир, ана шундай аёлга муносиб эр эса икки дунё саодатига эришади.

Оила шундай бирлашмаки, ўзаро муроса-ю мадорасиз ҳеч бир масала рисоладагидек ҳал бўлмайди. Меҳр берган меҳр олади. Уйим, рўзғорим деб топиб-тутиб келган эрни меҳр–муҳаббат билан қарши олиш, кўнглига қараш, аввало хонадонга файз бағишлайди. Рўзғор тўкин-сочинлиги ортади. Аёл меҳри, жозибаси, фаҳм-фаросати билан эр кўнглига йўл топса, у ҳам рағбат олади, ҳам кучига куч, ғайратига ғайрат қўшилади. “Мусулмоннинг уйи жаннат боғидан бир боғчадир”, - дейдилар. Хонадонини жаннат боғчасига айлантириб ўтириш ҳар бир аёлнинг бурчидир. Эрнинг кўчадаги, жамиятдаги обрў–эътибори унинг оиладаги ўрнига, қадр-қимматига боғлиқ.

Азизлар, ҳаммамизнинг мақсадимиз оила қўрғонини мустаҳкамлигига эришиш экан, келинг, ҳамжиҳат бўлиб шу мақсад йўлида ҳамкорликда иш олиб  борайлик, туманимизда мустаҳкам, намунали оилалар сони кўпаяверсин.

Туримтош АЛИМОВА.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?