Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланади.Шу вақтгача Давлат солиқ қўмитаси раислик қилиб келган Беҳзод Мусаев Ўзбекистон бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раҳбари Акмал Бурҳоновга кўра, «Айни пайтда сиёсий партиялар фракциялари томонидан ҳукуматдаги янги тайинловлар масаласи кўриб чиқилмоқда. Ушбу номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 13 май бўлиб ўтадиган ялпи мажлисида маъқулланиши кутилмоқда».
Қонунчиликка кўра, парламент томонидан маъқулланган ҳукумат аъзоси номзоди Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади.
Манба (https://t.me/davletovuz/9101)



