kathaq@mail.ru

Ўзбекистонда илк бор шахмат бўйича онлайн чемпионат ўтказилмоқда

Шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасида 11 майдан 20 майгача “Уйда қол ва ғалаба қозон!” шиори остида “O'zbekiston Online chempionati” мусобақаси ўтказилмоқда.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш календарь режасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси ташаббуси билан ташкил этилмоқда.


Республика бўйлаб интернет тармоғи орқали онлайн тизимида ўтказиладиган шахмат мусобақасининг мукофот жамғармаси 30 миллион сўм этиб белгиланди.


Муҳими, иштирокчиларнинг ёши чегараланмаган. Қатнашувчилар www.chess.com сайтига кириб, рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ўйин жараёнлари ва қизиқарли шарҳларни Ўзбекистон Киберспорт федерациясининг Youtubeʼдаги расмий канали орқали томоша қилинг.


Жами 10 турнир ўтказилиб, 10 нафар ғолиб аниқланади. Пул мукофоти ғолибнинг банк картасига ўтказилади.
Ўйинлар ўн кун давомида Тошкент вақти билан 20:30 да ўтказилади. Ғолиб икки марта қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.


Онлайн мусобақани ўтказишдан мақсад аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, карантин даврида спорт ҳамда кўнгилочар стратегияларни тарғиб қилиш, шунингдек, шахматнинг интеллектуал спорт тури сифатида янада оммавийлигини оширишдан иборат.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?