kathaq@mail.ru

Пенсионерларга хизмат кўрсатадиган банкларни танлаш имконияти берилади

Марказий банкнинг банк назорати департаменти директори Аброрхўжа Турдиалиев АОКАда ўтказилган брифингда пенсионерлар дуч келаётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича маълумот берди.

«Humo тўлов тизимида 7-8 май куни юзага келган муаммо ҳал қилиниши зарур бўлган бошқа масалалар борлигини ҳам яққол кўрсатди. Пенсия маблағларини ягона банк орқали пенсионерларга етказиш тизими ўз самарасизлигини ва бу амалиётдан воз кечиш лозимлигини кўрсатди.


Бундай муаммолар такрорланмаслиги учун Марказий банк Молия вазирлиги билан биргаликда пенсия маблағларини етказиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.


Шу муносабат билан, пенсионерларга банк хизматларидан фойдаланишда максимал даражада қулайлик яратиш мақсадида хизмат кўрсатадиган банкларни танлаш имконияти берилади. Бу орқали пенсионерлар ўзларига мақбул бўлган ихтиёрий банкда ҳисоб рақами очиш орқали уларнинг банк картасидан фойдаланишга имконият яратилади.


Танлаш имконияти бир марталик бўлмасдан, пенсионерлар кўрсатилаётган банк хизмати сифатидан қониқишидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатувчи банкни ўзгартириши мумкин. Бу жараённинг яна бир ижобий томони шундаки, банклар томонидан мижозбай ишлашга бўлган рақобат муҳити яратилади. Бу, албатта, босқичма-босқич амалга оширилади ва маълум муддатни талаб қилади», деди Марказий банк вакили.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?