kathaq@mail.ru

Президент COVID-19 бўйича янги қарор имзолаши кутилмоқда

Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига шошилинч чоралар кўриш» лойиҳаси амалга оширилади. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Жаҳон банки томонидан «Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига шошилинч чоралар кўриш» лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли даври билан жами 95,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини ажратиш маъқулланган.

Таъкидланишича, лойиҳа Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришни кўзда тутади.

Хусусан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига лойиҳа доирасидаги маблағлар ҳисобидан ишсизлик бўйича бир марталик нафақаларни манзилли ажратилишини таъминлаш вазифаси юклатилмоқда.

Қарор лойиҳаси билан танишиш, фикр ва мулоҳазаларни билдириш жорий ойнинг 22 санасига қадар давом этади. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?