Дониёр ЭРМАТОВ,
Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи:
— Халқ таълими вазири буйруғи билан ўз фаолиятини иш жойида амалга оширадиган раҳбар ва ходимлар рўйхати тасдиқланган. Унга кўра, айрим ходимлар масофавий ишлашга ўтказилган, баъзилари меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибга мувофиқ, меҳнат таътилига чиқарилган.
Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, давлат бюджети маблағларидан янада самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг жорий йил 13 апрелдаги 105-буйруғи қабул қилинди. Унга асосан, ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб бораётган директор, унинг ўринбосарлари ва бошқалар, халқ таълими бошқаруви органлари ходимларига уларнинг меҳнат таътили даврида ушбу соатлар учун ҳақ тўланмайди.
Карантин даври мобайнида иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттираётган (меҳнат таътилига чиқмаган ҳолда) ўқитувчиларга (асосий ва соатбай асосда ишловчи) амалдаги тартиб бўйича иш ҳақи тўловлари амалга оширилади. Бунда ички ва ташқи ўриндошлик асосида ўқитувчиларга (жорий йил 1 апрелга қадар) бириктирилган дарс машғулотлари учун (таътилда бўлмаган даврда) соатбай асосида иш ҳақи тўлаб берилади.
Соатбай ишлайдиган ўқитувчиларга ойлик тўланмайдими?
Бошқа хабарлар
Siyosat / Jamiyat
Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..
Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...
Siyosat / Jamiyat
XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..
XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...



