9 май куни соат 03:20 ларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб 1974 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Ж. “КАМАЗ” русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг томонидаги бетонга урилган ва йўлдан чиқиб кетиб ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, натижада 46 ёшли ҳайдовчи Ф.Ж. оғир тан жароҳати олган. У шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



