kathaq@mail.ru

Бугунги муаммоларни ечиш учун 30 йил олдинги фактлар яроқсиз

Ҳозир жаҳоннинг кўплаб ривожланган давлатларида аҳоли ўртача ҳар ўн йилда камида бир марта рўйхатдан ўтказилмоқда. Халқаро амалиёт шундай! Бизда-чи? Ўзбекистон ҳудудида илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда амалга оширилган. Шундан сўнг 1926, 1939, 1959, 1970, 1980 йилларда аҳоли рўйхатга олинган. Ушбу тадбир сўнгги бор 1989 йилда ўтказилган.

Амалдаги жорий ҳисобга кўра, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Каттақўрғон туманида  доимий аҳолиси сони 272.3 минг киши бўлиб, шундан эркаклар сони 137.9минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 50.9 фоиз), аёллар  сони 134.4 минг кишини (49,1 фоиз) ташкил этади. 


   2019 йил давомида туман  бўйича туғилган болалар сони 7101 киши, вафот этганлар 1006  киши эканлиги қайд қилинган. 


Мамлакатимизда 1989 йилдан кейин ҳали бирор марта ҳам аҳолини рўйхатга олиш ишлари бажарилмади. Бу масалани роппа-роса 30 йил ортга суриб келдик. Шу туфайли демографик муаммоларимиз қалашиб кетди. Одамларнинг ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда қатор қийинчиликлар вужудга келди.


Ниҳоят, БМТ 2015 йилнинг 10 июнида “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюциясини қабул қилди. Унга кўра, БМТга аъзо давлатлар камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилди. Ҳозир МДҲ давлатларида бу жараёнга тайёргарлик бошланиб кетган. Хусусан, Ўзбекистонда ҳам! Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони бу борада ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Н.Жўраев,
Каттақўрғон туман Статистика бўлим бошлиғи.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?