kathaq@mail.ru

Алишер Усмонов Сардобадаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 15 млн доллар ажратди

Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги сув омбори тўғони бузилиши ва сув тошқини юзага келишидан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш учун 15 миллион доллар миқдорида хайрия маблағи ажратди. Бу ҳада манбалар асосида Кун.уз маълум қилди.

IntelliNews нашри хабар беришича, бу маблағнинг 10 миллион долларлик қисми Ўзбекистон учун, 5 миллион доллари эса Қозоғистон учун тақдим этилган. Kun.uz манбаси бу маълумотни тасдиқлаган.


Tengrinews.kz нашри хабарига кўра, сув тошқинидан жабр кўрган Туркистон вилояти ҳокимлиги 5 миллион 202 минг доллар ажратилганини тасдиқлаган. 


«Бу маблағлар жабрланган 5202 оила бошлиқларига ўтказиб берилади», деган ҳокимиятдаги манба.


1 май куни Сирдарёнинг Сардоба туманида рўй берган сув тошқини оқибатида атрофдаги ҳудудлардан, жумладан Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан ҳам жами 90 мингга яқин киши эвакуация қилинди.


Сув Қозоғистон жанубига кириб бориши туфайли Туркистон вилояти Мақтараал туманида 10та қишлоқни сув босди ва хавфли ҳудудлардан 30 мингдан ортиқ киши кўчирилди.


Қайд этиш керакки, Алишер Усмонов сўнгги ойларда коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон аҳолиси учун икки марта хайрия маблағи ажратганди. Март ва апрель ойларида у жами 25 миллион доллар миқдоридаги маблағни коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасидаги Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармасига ўтказиб берганди.


Financial Times нашри маълумотига кўра, у 2019 йилда ҳам бир неча юз миллион доллар миқдоридаги маблағни Ўзбекистондаги ижтимоий ва маданий лойиҳаларга йўналтирган.


Forbes журналининг 2020 йилги маълумотига кўра, Алишер Усмоновнинг бойлиги 13,4 миллиард долларни ташкил этади. У Россияда энг бадавлат тадбиркорлар рейтингида еттинчи ўринда жойлашган.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?