Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона қонунбузарликларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, божхона органлари ходимларининг қонунга хилоф хатти-ҳаракатларига ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилишларига йўл қўймаслик, сансалорлик, контрабанда ва коррупцияга қарши курашиш қолаверса, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқи бузилган ҳолатларни тезда аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида “Ишонч телефон”лари хизмати доимий равишда ишлаб турибди.Бошқарма томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ҳамда жамоатчилик вакиллари учун ташкил этилаётган барча учрашув ва давра суҳбатларида, шунигдек вилоятда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари орқали ушбу йўналишда кенг кўламли тушунтириш ва ёритиш ишлари олиб борилиши изчил равишда йўлга қўйилган. Ўз ўрнида, таъкилдаш жоизки, “Ишонч телефон”ларининг доимий фаолият юритиши, мурожаатлар эгалари анонимлигининг кафолатланиши тўғрисида ҳам ахборотлар бериб борилади.
“Ишонч телефон”ларининг ишлаш тартибига ҳам бироз тўхталиб ўтсак, ишонч телефонига қўнғироқ қилган фуқаро ва қўнғироқни қабул қилган божхона органининг масъул ходими бир-бирларига ўзларини таништиришади. Сўнгра фуқаро мурожаати мазмунини аниқ ва батафсил тушунтириб беради. “Ишонч телефон”лари орқали бошқарманинг навбатчилик қисмига келиб тушган ҳар қандай хабар, ариза ва шикоят, таклиф, мулоҳазалар махсус китобларда қайд қилинади ҳамда кўриб чиқилиши учун раҳбариятга тақдим этилади. Ўз навбатида бошқарма раҳбарияти тегишли бўлимларга зудлик билан мурожаатларни ўрганиш ва амалий чораларни кўриш юзасидан кўрсатма беради. Барча мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-454-сон “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида кўрсатилган муддатларда кўриб чиқилади.
“Ишонч телефон”ларига келиб тушган божхона қоидабузарликлари ўз исботини топса, қонунбузар шахсларга нисбатан амалдаги тартиб-қоидаларга мувофиқ аниқ чоралар кўрилади.
Хулоса шуки, “Ишонч телефон”лари божхона органлари билан кенг жамоатчилик ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳакамлаш ҳамда ҳамкорликни кучайтиришнинг энг ишончли, қулай ва тезкор усулига айланиб бормоқда.
Ҳурматли фуқаро ва тадбиркорлар, агарда сиз божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлардан ёки тизим ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлсангиз, Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг қуйидаги (66) 233-63-00 орқали қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз
Унутманг, Сизнинг “Ишонч телефони” орқали келиб тушган маълумотларингиз, хабар, ариза, шикоят ва таклифларингиз жавобсиз қолдирилмайди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати



