kathaq@mail.ru

Масофадан ишлаш учун шароит яратиб бермасдан, топшириқни бажармадинг деб ишдан бўшатишлари мумкинми?

Мен давлат хизмати ходимиман ва 1 апрелдан буён масофадан ишлаяпман. Карантин вақтида мени ишдан бўшатишди ва карантинни баҳона қилиб кўришиб изоҳ беришдан бош тортишяпти. Ишдан бўшатишларига сабаб ХФУ ҳужжатда белгиланган топшириқни бажарилмаганлик кўрсатилмоқда. Менга бу топшириқни бажариш учун шароит яратилмаган эди. Мен нима қилишим керак?

Ушбу саволга бугун АОКА штабида ўтказилган брифингда иштирок этган Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова қуйидагича жавоб берди:


" - Ходим  масофадан туриб ишлашга ўтганда иш берувчи барча зарур шароитларни яратиб бериши тўғрисида меҳнат шартномасида келишиб олиш зарур.
Асос — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг "Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, маслашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" ги буйруғи.
Агар меҳнат шартномасида томонлар ўртасида барча хизмат мажбуриятларини бажариш шароитларини ходимнинг ўзи яратиши лозимлиги белгиланган бўлса, иш берувчи ушбу шароитларни яратиш харажатларини иш ҳақига қўшимча равишда тўлаб бериши лозим.
Аксинча ҳолатда, иш берувчи томонидан ходимга масофадан туриб ишлаш учун барча шароитлар яратилганда — ишчи раҳбарнинг барча кўрсатмаларини бажариши шарт.
Меҳнат интизоми бузилган тақдирда иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга (100-модда иккинчи қисмнинг 3-4 бандлари)
Меҳнат кодексининг 182-моддасига кўра, интизомий жазо қўлланганда содир этилган тартиббузарликнинг оғирлик даражаси, уни содир этиш ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хатти-ҳаракати ҳисобга олинади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?