kathaq@mail.ru

Ургутда маст ҳайдовчи она ва боланинг ҳаётига зомин бўлди

4 май куни соат 19:30 да Ургут тумани Тинчлик маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 33 километрида ҳайдовчи, 27 ёшли Ф.Р.нинг бошқарувида бўлган “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини маст ҳолатда Самарқанд йўналиши томонидан Тожикистон Республикаси йўналиши томонга қараб бошқариб келаётган вақтида, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 29 ёшли З.А.нинг бошқарувидаги “Газ-5327” русумли юк автомашинасининг ўнг ён томонига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.

Тўқнашув натижасида “Газ-5327” русумли юк автомашина йўловчилари (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва фарзанди) 22 ёшли Д.С. ва вояга етмаган 2 ёшли А.Н.лар оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар берди.

Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?