kathaq@mail.ru

Шавкат Мирзиёев: Жабр кўрганларга ёрдам кўрсатаётган бағрикенг, саховатпеша ва ҳамдард халқимизга миннатдорчилигимни изҳор этаман

Президент Шавкат Мирзиёев 5 май, сешанба куни бўлиб ўтган видеоселектор аввалида Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Албатта, Бухоро ва Сирдарёдаги офатлар — Яратганнинг бизга юборган синови. Бунга сабр қилишимиз, қаттиқ меҳнат билан, биргаликда ёруғ юз билан ўтишимиз керак. Ушбу қийинчиликларга қарамай, халқимиз бу синовлар олдида ўзини йўқотиб қўймаганини алоҳида таъкидламоқчиман.

Мана, ойнаи жаҳон орқали кўряпсизлар, халқимиз янада бирлашиб, ўзининг меҳр-оқибати, бағрикенглиги, буюк саховатини ҳар куни, ҳар дақиқада намоён этмоқда. Буни Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидан кўчирилган фуқароларнинг 81 фоизини Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятлари аҳолиси ихтиёрий равишда ўз хонадонларига жойлаштиргани ҳам яққол кўрсатиб турибди.

Бошқа вилоятлар, вазирлик, компания ва уюшмалар, аҳолимиз томонидан қисқа вақтда Бухоро ва Сирдарёга ёрдам бериш учун катта миқдордаги ҳомийлик маблағлари ўтказилди, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва рўзғор буюмлари юборилди.

Фурсатдан фойдаланиб, жабр кўрганларга ёрдам кўрсатаётган бағрикенг, саховатпеша ва ҳамдард халқимизга яна бир бор ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман. Ишончим комил, биз бошимизга тушган бу оғирликларни ҳам халқимиз билан биргаликда, ўзаро ҳамжиҳатликда бир тан-у бир жон бўлиб, албатта, енгиб ўтамиз
, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?