kathaq@mail.ru

Оилавий пудрат учун тутзорлар қандай олинади

Шу йилнинг бошида «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳудудий «Агропилла» МЧЖга тегишли бўлган тутзорларни тажриба синов тариқасида аҳолига оилавий пудрат асосида 1 гектардан 3 гектаргача тақсимлашга қарор қилинган (17.01.2020 йилдаги ПҚ-4567-сон қарорга қаранг). 1 ноябрга қадар тажриба синов натижаларига асосан бундай амалиётни барча ҳудудларда жорий этиш бўйича таклифлар киритилади.
 
Тутзорлар "Агропилла" МЧЖ томонидан хоҳиш билдирган оилаларга пилла етиштириш мавсуми бошланишидан олдин танлов асосида ажратиб берилади. Танлов комиссияси "Агропилла" МЧЖ ходимлари жумласидан ташкил этилади. Оила бошлиғи ёки оиланинг вояга етган бошқа аъзоси маҳаллий ОАВда танлов эълон қилингандан кейин бир ой ичида комиссияга ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
  • меҳнатга лаёқатли доимий иш жойига эга бўлмаган оила аъзолари сони ҳақида;
  • тутзорларга ишлов бериш ва тут ипак қуртини парваришлаш учун зарур билим ва тажрибаси ҳамда талабгорда тут ипак қуртини парваришлаш учун зарур бино ва иншоотлар ҳамда шарт-шароитлар мавжудлиги ҳақида.
 
Талабгорлар айнан шу мезонлар бўйича баҳоланади. Аризалар 7 кун муддатда, зарур ҳолларда жойига бориб ўрганган ҳолда кўриб чиқилади.
 
Комиссия ижобий қарор қабул қилган тақдирда оилага тутзорлар 1 гектардан 3 гектаргача ва 5 йил муддатга фойдаланиш учун ажратилади. "Агропилла" МЧЖ раҳбари ва талабгор ўртасида оилавий пудрат шартномаси тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
  • тутзорлардан фойдаланиш шартлари;
  • тут дарахтларининг барг ҳосилдорлиги, ерни мелиоратив ҳолати, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар;
  • етиштириладиган тирик пилла маҳсулотининг микдори ва сифати, унга ҳақ тўлаш ва уни сотиш шартлари;
  • сув ва моддий-техника ресурслари билан оилавий пудратчини таъминлаш ва ҳ.к.
 
Етиштирилган пилла ҳосилини сотишдан ташқари тутзорлар орасига қўшимча экинлар экиш орқали олинадиган даромадлар етиштирувчиларнинг ўзида қолади. Шунингдек, уларга тутзорларни янгилаш учун тут кўчатлари ва пилла мавсумларида ипак қурти уруғи бепул етказиб берилади.
 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.04.2020 йилдан кучга кирди.


Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?