Шу йилнинг 29 апрель куни соат тахминан 13:22 лар атрофида, Каттақўрғон тумани Жонкел маҳалласи Жонкел қишлоғида яшовчи фуқаро Ислом Нуруллаев ўз хонадонида йиғилиб қолган ҳар хил турдаги чиқиндилар ва шу жумладан кўплаб маиший чиқиндиларни туманда фаолият олиб бораётган “Қорадарё сойлари” фермер хўжалиги дала майдонлари четига олиб бориб ташланганлиги аниқланди. Бу ҳаракати билан И.Нуруллаев Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 45-моддаси ҳамда “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуннинг 13-30-моддалари талабларини қўпол равишда бузади.Натижада унга бу қилган айби учун Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси”нинг 31-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима қўлланилди ва бу каби ҳатти-ҳаракатларни қайта такрорламаслиги тушунтирилди.
И.ҚОДИРОВ,
Каттақўрғон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
Каттақўрғон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
инспекцияси бошлиғи.



