kathaq@mail.ru

Call-center орқали 80 га яқин мурожаат келиб тушди

Короновирус пандемияси таъсирида юзага келган глобал иқтисодий инқироз шароитида экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда хориждан келаётган ва хорижга жўнатилаётган юклар йўлда тўхтаб қолган пайтда амалий ёрдам кўрсатиш учун Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан Call-center ташкил этилган эди.

Ушбу Call-centerга бириктирилган масъул божхона ходимлари 24 соат давомида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг мурожаатларини қабул қилиб олишлари тўғри йўлга қўйилган.


Агар мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, Call-center орқали тадбиркорлардан шу кунга қадар 80 га яқин мурожаатлар келиб тушган. 


Шундан ташқи логистика масалалари бўйича 77 та мурожатлар келиб тушиб, унда вилоят ҳудудидаги корхона ва ташкилотларнинг номига товарлар юкланган автотранспорт воситалари қўшни Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон, Туркия, Азарбойжон ва Эрон давлатлари ҳудудида туриб қолганлигини маълум қилиб, амалий ёрдам сўраб мурожаат этган.


Ушбу мурожаатларнинг 69 таси ижобий ҳал қилиниб, автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган.


Қўшни давлатлар ҳудудида қолиб кетиб, мамлакатимизга киролмаётган автотранспорт воситалари билан боғлиқ масалаларни халқаро алоқалар йўли билан яъни, Ташқи ишлар вазирлиги орқали ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти мутахассислар томонидан қисқа фурсатларда бартараф этилмоқда.


Бундан ташқари, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида вилоят божхона бошқармасида 24 соат давомида (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” узлуксиз ишлаб турибди. Божхона соҳаси билан боғлиқ ҳар қандай мурожаатлар қабул қилинади ҳамда мурожаатлар ўз ечимини топади.


Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?