Мен яқинда соғлиғимдаги муаммолар сабабли туман марказий шифохонасининг Терапея бўлимида даволаниб, соғлиғимни тикладим.Айтиш керакки, ҳурматли Президентимизнинг тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш бўйича қабул қилган қатор қарор ва фармонларининг изчиллик билан ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида бутун юртимизда бўлгани каби туман шифохонасининг Терапея бўлимида ҳам барча ишлар ва тартиб интизом яхши томонга ўзгарибди. Терапея бўлими учинчи қаватдан биринчи қаватга кўчирилиб, беъморлар учун барча шароитлар яратилибди. Йўлак ва хоналар тоза, озода. Жўмраклардан совуқ ва иссиқ сувлар мунтазам оқиб турибди. Муолижа учун зарур дори-дармонлар етарли. Шифокорлару ҳамшираларнинг ширинсуханлик билан муомила қилишлари, уларнинг беъморларга муносабати яхши томонга ўзгаргани кўзга яққол ташланиб турибди. Бўлимга кираверишдаги очиқ залда газеталар жамланмаси мавжуд. Йўлакда эса кундалик мавжуд дори-дармонлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган. Бундан ташқари беъморларнинг зерикиб қолмасликлари учун катта экранли телевизор ўрнатилган. Бу ишларда бош-қош бўлиб келаётган Бўрибой Холиқулов, Толиб Рўзимуродов ва бўлим бошлиғи Жўрақулов каби қўли енгил шифокорларнинг фидокорона меҳнатини ҳар қанча мақтовга лойиқ деб биламан.
Шифохонада мен билан бир вақтда даволанган Жонкел қишлоғилик Алишер, Кичикминг қишлоғидан Адуалимлар ҳам бўлим шифокорлари-ю барча ходимлари меҳнатидан мамнун бўлиб, уларга раҳмат айтиб, соғайиб ўз уйларига қайтишди.
Мен замон талабига тўлиқ жавоб берадиган шифохонадаги бу шароитлардан жуда хурсанд бўлдим. Фурсатдан фойдаланиб бўлимнинг барча шифокорларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Муҳаммад АБДИЕВ,
нафақадаги ўқитувчи, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси.
нафақадаги ўқитувчи, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси.



