kathaq@mail.ru

ҚОИДАБУЗАР ТЕГИШЛИ ЖАЗОСИНИ ОЛДИ

Маълумки, дарё қирғоғидаги ҳимоя ҳудудларидан рухсатсиз қум ва шағал қозиш ишларини амалга ошириш таъқиқланган. Лекин, афсуски фуқароларимиз томонидан бу соҳадаги қоидабузарликлар ҳали ҳам давом этмоқда. 

Яқинда, навбатдаги текшириш давомида туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Шуҳрат Ҳикматуллаев исмли фуқаро Каттақўрғон туман Уйшун МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёсининг муҳофаза зонасидан ўзига тегишли бўлган “HUNDAI” русумли экскватор техникаси ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олаётгани ва бу орқали ер ва ер ости бойликларини талон-тарож қилаётгани ҳамда сувни ифлослантираётганлиги аниқланди.
Бу орқали фуқаро Ш.Ҳикматуллаев томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни 2- моддаси, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонунининг 41-моддаси талаблари бузилган деб топилиб, унга тегишли баённома орқали Ўзбекистон Республикаси Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 82-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўнбаравари миқдорида жарима қўлланилди ва жарима тегишли тартибда ундирилди.


И. ҚОДИРОВ,
туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза килиш инспекцияси бошлиғи.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?