kathaq@mail.ru

Хитойдан 30 тонна қуруқ чой келтирилди

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин  пайтида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, барча ҳудудлардаги озиқ-овқат дўконларини зарурий  маҳсулотлар билан таъминлаш, нархларнинг ошиб кетишини олдини олиш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги юзага келмайди. Бугунги кунда вилоятда турли хўжалик юритувчи субъектлар томонидан таъсис этилган 40 та божхона омборлари мавжуд бўлиб уларнинг 29 таси очиқ турдаги ва 11 таси ёпиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади. 
“Зарафшон” темир йўл станцияси орқали “SAMARKAND INVEST STROY SERVIS TORG” божхона омборига Хитой давлатидан 30 тонна миқдоридаги қуруқ чой келтирилди. Божхона постлари орқали киритилаётган барча турдаги озиқ-овқат ва маҳсулотлар махсус лаборатория текширувидан ўтказилаётган ҳолда божхона расмийлаштируви амалга оширилмоқда. Божхоначилар карантин шароитидан келиб чиқиб махсус ҳимоя воситалари билан ҳимояланган ҳолда хизмат олиб боришмоқда. Мақсад аҳолини хавфсиз ва кафолатли арзон маҳсулотлар билан таъминлашга эришиш. “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости таркибида 3 та божхона пунктлари фаолият юритади. Божхона пунктлари орқали вилоятда мавжуд темир йўл бекатлари орқали республикамизга кириб келаётган ва олиб чиқиб кетилаётган ҳамда транзит ҳаракатланаётган товарлар устидан божхона назорати олиб борилади. Жорий йилнинг 1-чорагида Россия, Хитой, Қозоғистон давлатига 19,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги  маҳсулотлар экспорт қилиниб, Россия, Хитой, Туркия, Эрон, Қозиғистондан 123,6 миллион АҚШ долларидаги асбоб-ускуна, автомобиль бутловчи қисмлари, фармацевтика товарлари, металл ва нефть маҳсулотлари импорт қилинди. Айтиш жоизки, божхона ҳужжатлари расмийлаштирувчи жараёнининг такомиллаштирилиши, соҳада замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланилиши туфайли илгари бир неча кун давом этадиган ҳужжат расмийлаштириш ҳозирда бир неча соат ва саноқли дақиқаларда амалга оширилмоқда. “DIAMOND-INVEST” божхона омборида бугунги кунда 4 хил ҳажмдаги 180 тонна маргарин маҳсулотлари сақланмоқда. Шартнома асосида Ектаринбургдан  темирйўл орқали келтириладиган мазкур маҳсулот бугун савдо дўконларини таъминлаш учун етарли миқдорда. Карантин туфали буюртмалар онлайн тарзида қабул қилиняпти. “DIAMOND-INVEST” божхона омборида директори Фарҳод Хушвақтовнинг таъкидлашича, жорий йилнинг январь ойидан буён Афғонистонга 560 минг АҚШ доллари миқдоридаги фасоль, мош каби дуккакли экинлар  экспортини амалга оширган. Шунингдек, омборда логистика  маркази орқали Қозиғистондан келтирилган 10 хил турдаги макарон, 8 хилдаги майонез, қайла, мураббо маҳсулотлари ҳам сақланиб, савдога чиқарилмоқда. Муҳими, каратин вақтида озиқ-овқат маҳсулотлари танқис ва узлуксиз бўлмаяпти.
Шунингдек, “Сайқал тайёрлов” божхона омборида 300 тонна салқин ичимликлар, 50 хил турдаги 5 тонна бўтқа ва 4 тонна ёрма маҳсулотлари заҳираси мавжуд. Бу маҳсулотлар нафақат вилоятимиз савдо марказлари, балки қўшни Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоят бозорларига ҳам етказиб берилмоқда.Тадбиркорларимиз карантин вақтида аҳолининг бирламчи ва зарурий озиқ-овқат талабига бўлган эҳтиёжини қонидириш пироварида экспорт-импорт жараёнларининг узлуксиз давом этиши ҳамда мамлакат иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ҳам муносиб ҳисса қўшишмоқда. 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?