kathaq@mail.ru

Қоидабузар жиноят қидирув ходимига 11 миллион сўм пора таклиф қилди

Навоий вилоятида жиноят қидирув хизмати ходимига 11 млн. сўм пора таклиф қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Хабарда айтилишича бу ҳолат  23 апрель куни Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида аниқланган. Хусусан 1959 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган, муқаддам судланган, айни пайтда Навоий шаҳри, «Меъморлар» кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Қ. ўзининг бошқарувида бўлган «Матиз» русумли автомашинасини махсус рухсатномасиз Навоий шаҳри «Инспекторлар» кўчасида бошқариб бораётганда тўхтатилган. Бу шахс таниши – 1990 йил Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган, тумандаги «Навбаҳор» МФЙда яшовчи фуқаро П.Л.га 40 литр дизель ёқилғисини 240 минг сўмга баҳолаб, ноқонуний равишда сотаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинган. 
Ш.Қ.нинг автомашинасининг юкхонасидан яна 40 литр дизель ёқилғиси ҳамда 5 миллион 960 минг сўм пуллар текшириб кўриш учун холислари иштирокида ҳужжатлаштирилди. Таассуфки, мазкур қоидабузарлик кескин қонунбузарликни юзага келтирди. Ш.Қ. ўзига узоқ йиллар давомида қўл келган қинғир тажрибасини бу гал ҳам қўллашга уринди. ИИБ ЖҚБ ходими ҳолат ноқонуний эканлигини бир неча бор тушунтиришига қарамасдан, фуқаро расмийлаштирилган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб беришини сўраб, пора таклиф қилди. 
Тушунтириш ишлари самара бермаслигини англаган соҳа ходими ўз вақтида раҳбариятни вазиятдан воқиф этди. ИИВ ЎХБ Навоий вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, қоидабузар умумий қиймати 10 миллион 960 минг сўм пулларни ИИБ ЖҚБ ходимига бераётган вақтда тезкор тадбир қатнашчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинди. 
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Навоий вилоят прокуратурасига юборилган.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?