Каттақўрғон туман “Гўзал” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Х. 2020 йил 20 апрель куни соат тахминан 19:30ларда ниқобсиз карантин қоидаларини бузиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда М.А.нинг уйига бориб, ҳеч бир сабабсиз эшикларни тепиб, бақир-чақир қилиб, М.А. ва унинг оила аъзоларининг осойишталигини бузган. Ушбу қоидабузарлик бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан фуқаро Х.Х.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб судга юборилди.Каттақўрғон туман Маъмурий судининг 2020 йил 22 апрелдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар Х.Х. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми ва 183-моддаси билан айбли деб топилди. Ҳуқуқбузар Х.Х.нинг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ва муқаддам бир йил мобайнида маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги ипнобатга олиниб, МЖтКнинг 34-моддасига асосан узил-кесил тайинланган жазоларни оғирроғи, яъни 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, дарҳол суд залидан қамоққа олинди.
С.Солиев,
Каттақўрғон туман Маъмурий суди раиси.
Каттақўрғон туман Маъмурий суди раиси.



