kathaq@mail.ru

ППХ мошинасида чақалоқ дунёга келди

Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 4-сон батальони 4-отряди ходимлари патруллаш давомида Учтепа тумани Истироҳат кўчаси ва Тошкент халқа автомобиль йўли кесишмасида икки нафар аёлни кўрганларида соат тунги икки атрофида, аёллардан бири эса хомиладор эди.

Ҳолатни тушунтиришнинг кераги йўқ: ёш аёл зудлик билан туғруқхонага етказилиши керак эди. Ходимлар бўлажак онани ва унинг қайнонасини мошинага ўтқазиб, энг яқин шифохона томон йўл олишди.
3-сон Шаҳар болалар клиник шифохонасигача (олдинга “Она ва бола” маркази) оз масофа қолганда Нафисани тулғоқ тутди.
Шу онда сафдор С. Мурадов ва Б. Тошпулатовлар малака ошириш дарсларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш соатлари қўшилгани учун шукр қилдилар. Тез орада ППХ мошинасида янги инсон дунёга келди. Бахтиёр буви ва она ППХ ходимларига ёрдам учун миннатдорчилик билдиришди.
Ёш она ва гўдак шикофорларга топширилди.
Тиббиёт ходимлари она ва унинг гўдак ўғлининг ҳолини ўрганиб, ходимларги уларнинг ҳолати қониқарли эканини, боланинг вазни – 3100 гр. эканини айтиб, ходимларни тўғри иш тутганлари учун мақтаб қўйишди.

iibbuz
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?