kathaq@mail.ru

Тозалик – ўзингизга боғлиқ

Яқинда ижтимоий тармоқларда “Каттақўрғон тумани Сув ҳовузи қўрғончаси Кумуш қирғоқ маҳалласидан ёзмоқдамиз. Канал атрофи чиқиндига тўлиб кетган” мазмундаги пост эълон қилинди.

Туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари томонидан ушбу пост жойига бориб ўрганиб чиқилди. Ҳақиқатан  ҳам Кумуш қирғоқ ва Саройқўрғон маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи Чиқиш канали қирғоғи атрофига чиқиндилар ташланган. Бу чиқиндиларни бошқалар эмас, балки шу ҳудудда яшовчи ҳамда шу ҳудудга чегарадош қишлоқ аҳолиси ташлашганлиги маълум бўлди. 
Туман “Тоза ҳудуд” корхонаси, туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда ҳомийларнинг техника ва ишчилари ёрдамида ушбу канал атрофидан 70-75 “Камаз” чиқинди чиқарилиб, канал атрофи тўлиқ тозаланди. Ўзлари канал атрофини чиқиндихонага айлантириб, яна ижтимоий тармоққа  чиқиши ўзи пиширган ошни ўзи егиси  келмай қолгандек гап. Ҳурматли фуқаролар, уйингиз, ҳовлингиз, қишлоғингиз ҳудудини тоза-озода сақлашга масъулият билан қарашингизни, канал атрофига чиқинди ташламасликларингизни сўраб қоламиз. Тозалик-ўзингизга боғлиқ. 

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?