Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.Ҳукуматнинг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилади.
Унга кўра, якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз:
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;
- давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга;
- даромади юқори бўлмаган (бир ойдаги жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (ҳисоблашнинг базавий миқдори 3 бараваригача тўғри келадиган) оилаларга;
- чин етимлар, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганларга;
- техноген (кучки, сел келиши) хавф юқори бўлган ҳудудларда, шунингдек, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида жойлашган ва бузилишига тушган уй-жой ва мулкдорлар эгаларига;
- узоқ ва чекка қишлоқ (овул) аҳоли пунктларида истиқомат қиладиган фуқароларга ҳамда узоқ ҳудудларда янгидан ташкил этиладиган аҳоли пунктларида яшаш истагини билдирадиган фуқароларга;
- алоҳида Ҳукумат қарорлари асосида белгилаб берилган давлат органларининг давлат хизматчиларига берилади.



