kathaq@mail.ru

Туғилган кун эсдан чиқмайдиган бўлди: фуқаролар 15 суткага қамалди

Фарғонада карантин даврида туғилган кун ўтказиб, маст ҳолда ҳуқуқбузарликлар содир этган бир неча шахсларга тегишли тартибда қамоқ жазоси тайинланди.

Бу ҳақида Фарғона шаҳар маъмурий суди раиси С. Қурбонов uza.uz сайтига маълум қилган.

Бугунги карантин даврида айрим шахсларнинг юрагига шодиёналар сиғаётганига ҳайрон қоласиз. Мамлакатимиз ҳудудида карантин тадбирлари эълон қилинганлигига қарамасдан баъзида белгиланган мажбурий қоидаларга амал қилинмаяпти. Туғилган кун ўтказиш мақсадида тўпланиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб яна бошқа маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилишга йўл қўйилмоқда.

Хусусан, Фарғона шаҳрида яшовчи С.Қўшақбоев, А.Циплухин, Ш.Бобохўжаевлар 2020 йил 18 апрель куни ўртоғи А. Мамадалиевнинг уйида туғилган кунини нишонлаш учун йиғилган. Улар спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлгандан сўнг шу куни тунги соат 24:30лар чамасида Янги аср кўчаси 11-уй олдига келиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, бирон-бир арзирли сабабсиз бақир-чақир кўтарган. Бир-бирларини қучоқлаб, уятли сўзлар билан сўкиниб, фуқароларнинг осойишталигини бузган ҳамда воқеа жойига жамоат тартибини сақлаш учун келган ички ишлар ходимларини ҳам уятли сўзлар билан сўкиб, уларни қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажаришмаганлиги аниқланди.

Карантин қоидаларини менсимай туғилган кун нишонлаб, безорилик қилган бу фуқароларнинг қилмишлари Фарғона шаҳар маъмурий судида кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузарларга 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинлаб, уларнинг ҳар биридан қамоқда сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?