Ўзбекистон "Чегара билмас репортёрлар" Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида 160-ўриндан 156-ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Дилшод Саиджонов ўз каналида маълум қилди.Ташкилотнинг 2019 йил учун матбуот эркинлиги рейтингини эълон қилишга бағишланган 21 апрелдаги баёнотида таъкидланишича, Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари эркинлиги соҳасида илиқ ўзгаришлар кетмоқда, бироқ шунга қарамай ҳали кўп ишларни амалга ошириш лозим.
Рейтинга кўра, постсовет давлатлари қуйидаги тартибда ўрин олган: Эстония — 14 ўрин, Латвия — 22, Литва — 28, Грузия — 60, Арманистон — 61, Қирғизистон — 82, Молдова — 91, Украина — 96, Россия — 149, Беларус — 153, Қозоғистон — 157, Тожикистон — 161, Озарбайжон — 168 ва Туркманистон — 179 ўринда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда "Чегара билмас мухбирлар" таҳлилида кўрсатилганидан ҳам кўпроқ ишлар амалга оширилган, шунингдек, 2020 йилда янада кўпроқ ишларни бажариш режалаштирилмоқда. Мазкур халқаро ташкилот, имкон пайдо бўлгач, Ўзбекистонга ташриф буюриб, шунингдек, АОКАдан ҳам ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олса, бунга ишонч ҳосил қилиши мумкин.



