kathaq@mail.ru

Пенсиялар банк карталари орқали тўланиши муносабати билан Марказий банк пенсионерларга мурожаат йўллади

Маълумки, коронавирус пандемияси муносабати билан мамлакатимизда эълон қилинган карантин шароитида инфекциянинг тарқалиб кетиш эҳтимолини камайтириш мақсадида Республика махсус комиссияси тавсияларига кўра:

пенсия тўловларини, дастлабки босқичда, яъни жорий йилнинг май ойидан бошлаб, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида истиқомат қилувчи пенсионерларга банк карталари орқали тўлаш;
кейинги ойлардан бошлаб, ушбу чора-тадбирлар босқичма-босқич қолган ҳудудларда давом эттириш борасида ишлар амалга оширилмоқда.
Сўнгги кунларда ушбу мавзуда фуқароларимиздан келаётган мурожаатлар сони кўпайиб, уларда асосан I ва II гуруҳ ногиронлари ҳамда ҳаракатланиш имконияти чекланган пенсионерлар томонидан:
кўчага чиқолмасликлари сабабли, банк карталаридан фойдаланиш имкониятлари йўқлиги;
пенсия маблағларини нақд пулда яшаш манзилларига етказиб беришлари юзасидан мурожаат қилинмоқда.
Шу муносабат билан, Марказий банк I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиш имконияти чекланган (ётоқдаги) пенсия олувчи фуқаролар ҳеч қандай хавотирга тушмасликларини сўрамоқда.
Ҳар ойнинг бошида уларнинг банк карталарига келиб тушган пенсия маблағлари тасдиқланган графиклар асосида, яъни пенсия маблағларини доимий олиб келган саналаридан кечиктирмасдан Халқ банкининг маъсул ходимлари томонидан яшаш манзилларига бориб, нақдлаштириб берилади.
Ўз навбатида, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиш имконияти чекланган (ётоқдаги) пенсионерлар сони ўзгариб туришини инобатга олган ҳолда, ушбу тоифага кирувчи фуқароларнинг рўйхати Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан ҳар ойда қайта кўриб чиқилади ва янгиланган рўйхати уларнинг банк карталаридаги маблағлари уйларига бориб нақдлаштириб берилиши учун Халқ банкига бериб борилади.
Марказий банк бу масала банкнинг доимий назоратида эканлигини маълум қилади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?