kathaq@mail.ru

Электрон ишончномалар қонуний кучга эгами?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан республика ҳудудида барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизими жорий этилган эди.
Жорий йилнинг 1 январдан кучга кирган янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 47-моддасига мувофиқ, ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг (ЭҲФ) ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилиши белгиланди. Шуниггдек, жараёнда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 807-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақ-фактура, ишончнома, бажарилган ишлар далолатномаси, товар-транспорт юкхатини электрон шаклда алмашиниши ҳам синов тариқасида тажрибадан ўтказилиб, ижобий натижага эришилди.
Шу ўринда айрим хўжалик юритувчи субъектларда электрон тарзда юборилган ишончноманинг қонунийлиги юзасидан турли тушунмовчилик ва хавотир билдирилмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасида ва “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида электрон рақамли имзо билан қўлда қўйган имзонинг бир хил аҳамиятга эгалиги ва у билан бир хил юридик кучга эга эканлиги белгилаб қўйилган.
Демак, ЭҲФ каби электрон ишончномалар ҳам синовдан ўтказилган ва тўлақонли ҳуқуқий асосга эга бўлиб, уларнинг қонунийлиги борасидаги хавотирлар мутлақо ўринсиз.
Бу амалиётнинг яна бир қулайлиги шундаки, ЭҲФ операторлари орқали расмийлаштирилган барча электрон ҳужжатлар операторларнинг маълумотлар базасида камида 5 йил, шунингдек ЭҲФни марказлаштирилган ҳолда сақланиши, операторлараро узатилиши ва ҳисоби юритилиши учун масъул роуминг операторида 10 йил давомида хавфсиз сақланади.
Ҳозирги кунда ЭҲФ ҳужжат айланиш тизимида фаолият олиб бораётган аксарият операторлар томонидан ҳисобварақ-фактуралардан ташқари ишончнома, бажарилган ишлар далолатномаси, товар-транспорт юкхати ва бошқа ҳужжатларни электрон тарзда шакллантириш имконияти ҳам яратилган.
Шу боис тадбиркорлик субъектлари асоссиз хавотир ва ноўрин ишончсизликка берилмай, бундай қўшимча қулайликлардан оқилона фойдаланиши мақсадга мувофиқ.

Нозим ТУРАЕВ,
“Янги технологиялар” илмий-ахорот маркази 
“Электрон ҳисобварақ-фактураларни жорий этиш ва хизмат кўрсатиш” бўлими бошлиғи
ДСҚ.

Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?