Марғилонда карантин қоидаларига риоя қилмаган фуқаро ИИБ ходимига тан жароҳати етказди. Бу ҳақдаБош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари маълум қилди, деб хабар бермоқда darakchi.uz.Аниқланишича, 2020 йил 12 апрель куни соат 15:30 ларда 2002 йилда туғилган Д.Қ. исмли йигит Марғилон шаҳри марказидаги “Деҳқон бозори” ҳудудидаги автомобиллар тўхташ жойига кириш қисмида санитария-гигиена қоидаларига амал қилмаган ҳолда юзига ниқоб тақмасдан нон сотиб турган. Ҳолатга гувоҳ бўлган вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими ундан ниқоб тақиб олишни талаб қилганда, Д.Қ. ички ишлар ходимини юз ва оёқ соҳаларига уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 13 апрел куни шаҳар прокуратураси томонидан Д.Қ.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.



