kathaq@mail.ru

Коронавирусдан тузалган ёки карантинда бўлганларни камситиш учун қамалиш мумкин

Пандемияга айланган коронавирус инфекциясидан дунё миқёсида миллионлаб одамлар зарар кўрмоқда. Бугун бутун инсоният шу касалликдан тезроқ қутулиш ҳаракатида. Ахборот маконида ҳам инфекция юқтиргани аниқланган, ундан даво топаётган ёки вафот этганлар ҳақидаги маълумотлар биринчи рақамли хабар бўлмоқда.

Ҳеч бир инсон бу рақамлар ичида ўзини бўлишини хоҳламайди. Лекин, кимдир ўзи истамаган ҳолда вирусни юқтириб олиши мумкин ва бундай инсонларга жамиятнинг, атрофдаги таниш-билишларининг муносабати қандай бўлиши керак?
Мамлакатимизда вирус аниқланганларни даволаш ва улар билан мулоқотда бўлганликда гумон қилинган шахсларни карантинда сақлаш билан бир қаторда, вирус тарқалишининг олдини олиш учун карантин чекловлари, кўчалар, жамоат жойлари ва бошқа фуқаролар бўлиши мумкин жойларда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда. Бугун пандемиядан аҳолини зарарсиз олиб чиқиш бўйича барча имконият ва чоралар қўлланмоқда. Миллионлаб одамлар карантин ва ўзини яккалаш ҳаёт тарзида яшамоқда.
Кўрилаётган чоралар ва тиббиёт ходимларининг кун-у тун меҳнатлари натижасида соғайганлар ва карантин муддати тугаб уйларига қайтаётганлар сони кун сайин ошмоқда.
Минг афсуски, айрим шахслар карантиндан қайтган ёки касалликдан тузалган фуқароларни маънавий қўллаб-қувватлаш ўрнига уларга нисбатан ҳурматсизлик қилиш, камситиш, шаъни ва обрўсига путур етказиш ёки уларни касалликни бошқаларга ҳам юқтиришида айблаш ҳолатлари ҳам учрамоқда.
Бу йўл қўйиб бўлмайдиган хатодир.
Конституциямизга кўра, ҳеч ким инсон қадр-қимматини камситувчи тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. Ҳар бир фуқаро ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан қонун билан ҳимояланган.
Коронаовирусдан тузалган ёки карантинда бўлган шахсни ҳақорат қилганлик, шаъни ва қадр-қимматига путур етказганлик, камситганлик, унинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни тарқатганлик учун 9 млн сўмгача маъмурий жарима белгиланган.
Агар, маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг ушбу қилмиш такроран содир этилса, айбдорга 22,3 млн. сўмгача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари каби жиноий жазо қўлланилиши мумкин.
Бундан ташқари, фуқаронинг шахсий ҳаётига доир маълумотларни қонунга хилоф равишда ошкор қилиш оғир оқибатларга олиб келса, айбдор 44,6 млн сўм жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли ватандошлар, бугун давоси бўлмаган касалликни енгиб ўтиб оиласига қайтган шахснинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг.
Ахир, бу вирусдан ҳеч ким ҳимояланмаган-ку. Сиз ўша одамнинг ўрнида бўлсангиз ва Сизни бошқалар таҳқирлашса, ҳақорат қилишса ёки камситишса, қандай ҳолатга тушишингизни тасаввур қилиб кўринг ва хулоса қилинг.
Акс ҳолда, бундай ишни қилганлар қонун олдида муқаррар жавобгар бўлади.
Албатта, вирусни юқтирганлигини била туриб уни бошқаларга қасддан юқтирган, карантин тартибини бузиб бошқаларни хавф остига қўйган шахслар ҳам қонунда белгиланган жавобгарликка тортилиши муқаррар. 
Шундай экан, фуқароларимиз аниқ ҳолатни билмасдан туриб, бошқаларни асоссиз айблашдан ўзларини тийиши лозим, агар аниқ маълумотлар бўлса тегишли органларга хабар қилиши вазиятни биргаликда енгишга хизмат қилади.
Бугунги қийин кунларда, барча фуқароларимизни ҳар қачонгидан ҳам бирдамликда ҳаракат қилишга, бир-биримизга ҳурмат билан муносабатда бўлишга, айниқса оғир аҳволга тушганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақирамиз.
Зеро, мана шундай ҳамжиҳатлик бизни ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишимизга асосий замин бўлади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?