kathaq@mail.ru

Карантин пайтида машинанинг “тонировка” муддати ёки техник кўрик муддати тугаса нима қилинади?

АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг давомида қатор  муҳим саволларга жавоб берилди.


Карантин даврида “тонировка”нинг муддати узайтириладими? Агар муддати ўтган бўлса, бу қоидабузарлик ҳисобланмайдими?
Жавоб:
— Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 646-сонли қарори ва бошқа амалдаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда карантин даврида ёки бошқа ҳолатларда рухсатнома муддатини узайтириш НАЗАРДА ТУТИЛМАГАН.
Бу ҳолат қоидабузарлик ҳисобланади.

Автотранспортимга стикер олганман, лекин уч кун олдин автотраспортимни техник кўриги муддати тугади. Транспортимни ҳайдашим мумкинми?
Жавоб:
— Белгиланган муддатда автотраспортни техник кўрикдан ўтказиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига кўра автотранспортни ҳаракатланишига рухсат берадиган хавфсизлик талабларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун техник кўрикдан ўтиш муддати тугаган автотраспорт воситасини бошқариш МУМКИН ЭМАС.
Эслатиб ўтамиз, хозирги кунда, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари томонидан автомашиналарни техник кўригини ўтказиш фаолияти вақтинча ТЎХТАТИЛГАН. Карантин чекловлари тугатилганидан сўнг бу фаолият давом эттирилади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?