Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосан мамлакатимизда 47 та тиббиёт коллежи Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади.
Қарорга кўра, Самарқанд вилоятида 7 та, Фарғона вилоятида 5 та, Андижон, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида 4 тадан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 3 тадан, Навоий вилоятида 2 та, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 1 тадан Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилади.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасидаги Нукус, Қўнғирот, Хўжайли тиббиёт коллежлари, Анджион вилоятидаги Андижон, Бўстон, Қўрғонтепа, Пахтаобод тиббиёт коллежлари, Бухоро вилоятидаги Бухоро, Афшона, Қоракўл тиббиёт коллежлари, Жиззах вилоятидаги Жиззах, Дўстлик, Зомин тиббиёт коллежлари, Қашқадарё вилоятидаги Қарши, Муборак, Шаҳрисабз тиббиёт коллежлари, Наманган вилоятидаги Наманган, Косонсой, Чортоқ, Норин тиббиёт коллежлари, Навоий вилоятидаги Навоий, Хатирчи тиббиёт коллежлари, Самарқанд вилоятидаги Самарқанд таянч, Иштихон, Каттақўрғон, Пастдарғом, Пахтачи, Сиёб, Ургут тиббиёт коллежлари, Сирдарё тиббиёт коллежи, Сурхондарёдаги Денов, Термиз, Сариосиё, Шеробод тиббиёт коллежлари, Тошкент вилоятидаги Бекобод, Олмалиқ, Зангиота, Янгийўл тиббиёт коллежлари, Фарғона вилоятидаги Бешариқ, Марғилон, 2-Марғилон, Қува, Риштон тиббиёт коллежлари, Хоразмдаги Урганч тиббиёт коллежи, Тошкент шаҳридаги, 1-Республика, Чилонзор, Юнусобод тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари сифатида қайта ташкил этилади.
Қайси тиббиёт коллежлари Жамоат саломатлиги техникумларига айлантирилади? (Рўйхат)
Бошқа хабарлар
Долзарб мавзу / Jamiyat
Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..
ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...
Siyosat / Jamiyat
XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..
XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...



