kathaq@mail.ru

Ҳудудлар доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштирилади

“Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 майдан бошлаб доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш кластерлари ташкил этилади, шунингдек, ҳудудлар доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштирилади.
Доривор ўсимликлар кластери учун ер майдони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва ташаббускорлар ўртасида тузиладиган битим асосида ажратилади.
Хорижий инвесторлар иштирокидаги доривор ўсимликлар кластерига ер майдони инвестиция киритиш тўғрисидаги шартнома имзолангандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ажратилади.
Кластерни ташкил этадиган ташаббускор томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ариза;
бизнес-режа ёки техник-иқтисодий асоснома;
зарур инфратузилма объектлари, мол-мулк ва бошқа воситаларнинг мавжудлиги ҳақида маълумотнома.
Қарор билан доривор ўсимликлар кластерининг асосий вазифалари белгиланди.
Ихтисослаштирилган ҳудудларда доривор ўсимликларни етиштириш, уруғликлар ва кўчатлар тайёрлаш, босқичма-босқич замонавий доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш ушбу кластерларнинг вазифаларидан биридир.
2023 йил 1 январга қадардоривор ўсимликлар кластерлари, доривор ўсимликлар етиштирувчилар ва қайта ишловчилар томониданЎзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган хомашё, ускуналар, махсус техникалар, шунингдек, фитобарлар учун вендинг автоматлари божхона божидан озод қилинади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?