Ўзингдан чиққан балога...

0 99

 Фирибгарлик билан ўзганинг пулини ўзлаштиришга уринган Зокир Зафаров (мақоладаги барча исм ва фамилиялар ўзгартирилган) 1971 йил Нарпай туманида туғилган. У 1999 йил ҳам жиноий ҳаракати туфайли Ўзбекистон республикаси ЖКнинг қатор моддалари билан айбли деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. 2007 йил Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 78-моддасига асосан судланганлик ҳолати тугалланган. Шундан бери вақтинча ишсиз юрган З. Зафаров фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айбланиб, эҳтиёт чораси сифатида 2020йил 23 январь куни қамоққа олинган. 
  Хўш, бу фирибгарлик воқеаси қандай содир этилган эди?Айбланувчи З. Зафаров ишлаш мақсадида 2015 йил декабрь ойида Россия Федерациясига боради. 2018 йил декабрь ойидан бошлаб Екатеринбург шаҳрида қариндошлари(қайнилари) бўлган уч ака-ука-Жамол, Камол ва Собир Рахмоновлар билан қурилишда ишлай бошлаган. Жамол Рахмонов улар ишлаган қурилишда катта уста вазифасини бажарган ва шу даврда унинг 155 000рубль иш ҳақини бермаган. Бу орада Ж. Рахмонов иш бошқарувчи”Сергей” исмли шахс билан тортишиб қолиб, уни урган. Натижада Ж. Рахмонов Екатеринбург шаҳар полицияси томонидан 2019 йил март ойида қамоққа оинади. З. Зафаров бу ҳақида Ж. Рахмоновнинг синглиси О. Рахмоновага қўнғироқ қилиб, укаси Жамолни қутқариш учун адвокат сақлаш, уни қамоқдан чиқариб олиш учун пул кераклигини, прокуратура, суд ва тергов органларига 300 минг рубль бермаса акаси 5 йилга қамалиб кетишини айтади. Шундан сўнг О. Раҳмонова акасининг пластик картасига “Сбер банк” орқали 40 000 рубль ўтказиб беради. З. Зафаров бу пуллар озлигини айтиб, яна 50 000 рубль юборишини айтади. О. Рахмонова яна 50 000 рубль юборади. Бир кун ўтгач Зокир яна телефон қилиб, акаси қамоқда сил касалига чалингани, унга дори-дармон ва иссиқ кийим олиш учун яна пул юборишини айтади. О. Рахмонова бу сафар 80 000 рубль юборади. Хуллас, З. Зафаров яна бир неча бор пул сўраб олади.  Бу орада О. Рахмонованинг укалари Камол ва Собир депорт бўлиб, қайтиб келишади. Шундан  сўнг поччаси З. Зафаровнинг пулларни олиб ҳеч қандай ҳаракат қилмаганлиги, акаси сил билан оғримаганлиги ва бошқа барча кирдикорлари фош бўлади. З. Зафаров фирибгарлар билан қариндошлари-қайниларининг пулларини қўлга киритиб, 270 000 рубль пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлади. Ака-сингиллар бор-будини бериб, жон ҳолатда укасини қамоқдан чиқариб олишга уриниб, қийналиб турган пайтда, поччаси Зокир ўзлаштирган пулларига бемалол кайф-у сафо қилиб юрган. Шунга айтсалар керак-да, ”Эчкига жон қайғуси, қассобга ёғ қайғуси”, ёки “Ўзингдан чиққан балога, қайга борай давога”деб.                                         
 Судда айбланучи З. Зафаров иши кўриб чиқилди. У 2019 йил март-апрель ойларида Россия Федерацияси Екатеринбург шаҳрида қариндошлари-ака-сингил Н. Рахмонов ва О. Рахмоновадан  уларнинг укаси Ж. Рахмоновни қамоқдан чиқариб беришни ваъда қилиб, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида 34. 854. 300 сўм қийматга тенг бўлган(270. 000 рубль)пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганганлигиги ўз исботини топди. Судда жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги, айбланувчининг айбига иқрорлиги инобатга олиниб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми”а”банди билан жазо тайинланди. 


А. ФАЗИЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги 
ИЖҚК Департаментиниг Каттақўрғон туман бўлими бошлиғи. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ